Мусулмонларнинг ихтиролари – 1 қисм

Қаҳва

Машҳур афсонага кўра, Холид исмли бир араб, Эфиопиянинг жанубий қисмида жойлашган Кафф туманида одатдагидек ўз қўйларини боқиб юрарди. Тўсатдан у маълум турдаги меваларни истеъмол қилганда ҳайвонлар кучлироқ ва қувватлироқ бўлиб қолаётганига гувоҳ бўлган. Холидга меваларни йиғиб олиш ва кейинчалик дунёга «қаҳва» сифатида танилган ичимликни тайёрлаш ғояси келган.

Қаҳва экспорти бўйича биринчи маълумотлар Эфиопиядан Яманга етказиб берилган қаҳва савдолари қайдлари билан боғлиқ. XV асрда қаҳва Макка ва Туркияга келтирилган, бу ердан 1645 йилда Венецияга етиб борган. Англияга донни 1650 йилда турк миллатига мансуб Паскуа Роси олиб келган. Роси, бироз вақт ўтгач, Лондоннинг Ломбард кўчасида ўзининг биринчи қаҳвахонасини очишга қарор қилган.

Шундай қилиб, қийин ва узоқ йўлни босиб ўтган, араб «qahwa»си турк тилида «kahve» га айланди, италияликлар уни «kaff» деб атадилар, инглизлар ичимликни «coffee» деб атадилар, рус тилида эса «кофе» дея номланди.

Камера

Қадимги юнонлар кўзлар нур чиқаради, натижада одамлар атрофни кўрадилар дея ҳисоблашган. Бироқ, аслида нурнинг кўзга кириб бориши ҳақидаги фикр биринчи бўлиб X асрда яшаган мусулмон математиги, астрономи ва физиги Ибн Ал Ҳайтам томонидан илгари сурилган. Ёруғликнинг тирқишлардан ўтиш жараёнини ўрганган олим, тирқиш қанчалик кичик бўлса, манзара шунчалик яхшироқ кўринишини аниқлаган.

Кейинчалик изланишлари натижасида астроном биринчи камера-обскурани (объектларнинг оптик тасвирини олиш имконини берувчи энг оддий қурилма тури) ихтиро қилди (арабчада «қамара» сўзи “қоронғу ёки алоҳида хона” деган маънони англатади). Бундан ташқари, Ал Хайтам физикани фалсафий фан категориясидан экспериментал фанлар қаторига биринчи бўлиб олиб ўтган деб ҳисобланади.

Шахмат

Замонавий шахмат биринчи марта Форс диёрида пайдо бўлган, у ердан кейинчалик Европа давлатларига тарқаган. Бу ўйин Испанияда X асрда пайдо бўлди. Шахмат маҳаллий аҳоли орасида марвликлар томонидан тарқатилган.