Мусулмонларнинг ихтиролари – 5 қисм

Чек

Агар мусулмонлар бўлмаганида, дунё чек нима эканлигини ва нақд пулсиз бирор буюмни қандай қилиб сотиб олиш мумкинлигини билмаган бўлар эди. Сўзнинг этимологиясига чуқурроқ назар ташласак, «чек» сўзи Арабча «саққ» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу етказиб бериш вақтида буюм ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини билдиради. Чекларга бўлган эҳтиёж узоқ масофаларга пул ташиш жуда хавфли бўлганлиги сабабли пайдо бўлган. IX асрдаёқ мусулмон савдогарлари ва ишбилармонлари Хитойда Бағдод банклари учун ёзиб берилган чекларни нақд пулга алмаштира олишган.

Ер – шар шаклидаги сайёра

IX асрдаёқ кўплаб мусулмон олимлари Ернинг шарсимон шаклга эга эканлигини аниқлашган. Ернинг юмалоқ шаклда эканлигига, астроном Ибн Ҳазмнинг фикрига кўра, “Қуёш ҳар доим Ер юзидаги муайян нуқтага нисбатан вертикал равишда туради” деган қараш далил бўлиб хизмат қилган. Бу қараш Галилей Ернинг сферасимон эканлигини тахмин қилишидан 500 йил олдин илгари сурилган. Мусулмон астрономларининг ҳисоб-китоблари шунчалик аниқ бўлганки, улар экваторнинг узунлигини аниқлашда бор-йўги 200 километр атрофидаги фарқ билан хатога йўл қўйишган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра экваторнинг узунлиги 40 253,4 километрни (аслида экватор узунлиги 40 075 км) ташкил қилган.

Боғлар

Албатта, ўрта асрларда Европада томорқалар жуда кенг тарқалганлигини инкор этиб бўлмайди, аммо боғларни дам олиш ва тинчланиш учун маконга айлантирганлар ҳам албатта араблар ҳисобланади. Ушбу турдаги биринчи Қироллик боғлари XI асрда мусулмон Испаниясида пайдо бўлган. Чиннигуллар ва лолалар ватани ҳам мусулмон мамлакатларидир.