Нигерияда вабо қурбонлари ортмоқда

Нигерияда бошланган вабо эпидемиясида ҳалок бўлганлар сони 325 кишига етди.

Мамлакат Касаллик назорат маркази (NCDC) мудири доктор Чикуэ Ихекуазунинг берган баёнотида жорий йилнинг январь ойидан июлгача бўлган муддат ичида пойтахт Абуджа ҳамда Плато, Кано каби 15 йирик вилоятларда вабонинг тарқаб бораётгани айтилмоқда.

Доктор Чикуэ касаллик туфайли ўлганларнинг сони 325 нафарга етганини қўшимча қилди.

Ҳозирги кунгача мамлакатда 14343 кишига вабо ташхиси қўйилганлигини айтган мудир, хасталарнинг кўпчилигини 5-14 ёш ораси эканлигини ҳам таъкидлади. У шунингдек ҳукуматнинг пандемияга қарши курашаётганини айтиб, инсонлардан шахсий озодаликка кўпроқ эътибор беришларини сўради.

Нигерияда тоза ичимлик сувининг тақчиллиги ва тиббий муолажаларнинг вақтида ва самарали бир шаклда амалга оширилмаслиги оқибатида юқумли касалликлар ва ўлим хавфи ортиб бормоқда.

Мамлакатда болалар фалжи, тиф ва маймун сувчечаги каби юқумли касалликлар тез-тез учраб туради.