Ню-Йорк Корона вакцинасини олганларга 100 доллардан беради

Ню-Йорк мери Билл де Блазио шаҳар коронавирусга қарши эмланганларга 100 доллар тўлашини эълон қилди ва “Биз эмлашни тезлаштириш учун шахсий рағбатлантирамиз”, деди.

Де Блазионинг таъкидлашича, жума кунидан бошлаб шаҳар томонидан вакцинация қилинган жойда биринчи вакцина дозасини олган фуқароларга 100 доллардан берилади.

Де Блазио 9,902,097 дозада эмланганлигини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, шаҳар аҳолисининг 59 фоизига коронавирусга қарши вакцинанинг бир дозаси берилган, 54 фоизи эса тўлиқ эмланган.