Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларда ҳам коронавирус аниқланмоқда

Олимпия шаҳарчасида яшовчи икки спортчида КОВИД-19 инфекцияси аниқланди. Ташкилотчилар якшанба куни ўтказилган тестлар ижобий натижа берганини тасдиқладилар. Спортчиларнинг иккаласи ҳам япон миллатига мансуб эмас. Исмлар ва бошқа тафсилотлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ташкилотчилар, шунингдек, яна бир спортчининг тест натижаси ижобий бўлганини, аммо у Олимпия шаҳарчасида истиқомат қилмаслигини айтишди. Ушбу спортчи ҳам Япония фуқароси эмас.

Халқаро Олимпия қўмитасининг бир аъзосида ҳам касаллик тасдиқланган. У шанба куни Токио аэропортига киришда ижобий тест натижасини қайд этган. Халқаро Олимпия қўмитаси бу хабарни тасдиқлади ва бемор жанубий кореялик Рью Сун Мин эканлигини аниқланди. Рью 2004 йилги Олимпиада ўйинларида стол тенниси бўйича олтин медални қўлга киритган. Хабарларга кўра, у изоляция қилинган.

Ташкилотчиларнинг хабар беришларича, 1 июлдан ҳозирга қадар Олимпиада ўйинларига алоқадор 55 кишида коронавирус аниқланган.

Якшанба куни Токио марказидаги Шинжуку стадиони ёнида 200 нафарга яқин намойишчилар йиғилиб «Олимпиада ўтказилмасин» ёзувли шиорлар билан ўз норозиликларини билдиришган. Бу сўнгги бир неча ой ичида ўйинларни ўтказмаслик ҳақида бўлиб ўтган кичик норозилик намойишларининг энг сўнггиси бўлди.