Оқ уй: АҚШ ва Хитой тинчликда бирга яшаши мумкин

Оқ уйнинг Ҳинд-Тинч океани минтақаси бўйича сиёсат координатори Курт Кемпбелл сешанба куни Хитой ва АҚШ тинч ҳаёт кечириши мумкинлигини айтди.

Кемпбеллнинг таъкидлашича, шу йил охирида Вашингтон Хитойга қарши туриш йўлини кўриб чиқадиган “тўртлик йиғилиши” деб номланган Австралия, Ҳиндистон ва Япония раҳбарлари билан саммитга мезбонлик қилади.

Кемпбеллнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар олдида турган муаммо – бу Хитой учун имкониятлар таклиф қиладиган стратегияни ишлаб чиқиш, аммо Пекин тинчлик ва барқарорликни сақлашга зид бўлган чораларни кўрса, бунга қарши жавоб чоралар кўрилади.