Осиё Тараққиёт Банки халқаро грант дастури

Янги Зеландияда жойлашган Окленд Университетининг 2022 ўқув йили давомида тақдим қилинадиган Осиё Тараққиёт Банки халқаро стипендия дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун Осиё Тараққиёт Банкига аъзо давлатларнинг барча халқаро талабалари ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ҳаражатларини тўлиқ қоплаб беради.

Янги Зеландияда жойлашган Окленд Университети давлат илмий тадқиқотлар маркази ҳисобланади. Университет дунё таълим даргоҳлари рейтингида 250 ўринга муносиб кўрилган.

Осиё Тараққиёт Банки гранти тафсилотлари:

Университет: Окленд Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Янги Зеландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 19 июль.