Отаго Университети грант дастури

Янги Зеландияда жойлашган Отаго Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида 2-ўринга муносиб кўрилган.

Отаго Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Отаго Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Янги Зеландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: Муддати йўқ.