Пхенян Вашингтонни вакцина масаласини сиёсийлаштирганликда айбламоқда

Шимолий Корея Қўшма Штатларни коронавирусга қарши вакциналар масаласини сиёсийлаштирганликда айблади ва Вашингтон бошқа давлатларга сиёсий босим ўтказиш учун вакциналар етказиб беришдан фойдаланаётганини айтди.

“Кўпгина давлатлар АҚШнинг кўмаги ва гуманитар ёрдамига катта умид боғлаганликлари сабабли аччиқ умидсизликларга дуч келишди”, дейилади Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги ўз веб-сайтида.

“АҚШнинг инсонпарварлик ёрдамини инсон ҳуқуқлари масаласи билан боғлаш нияти унинг суверен мамлакатларга босимини қонунийлаштириш ва ёвуз сиёсий схемани амалга оширишнинг бир усули”, – дейди Халқаро иқтисодий ва халқаро тараққиёт ассоциацияси расмийси Кан Хён Хул.

Хабарда айтилишича, пандемия сабабли бутун дунё жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган бир пайтда, Вашингтон ғаразли сиёсий мақсадларга эришиш учун бошқаларнинг азобларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Пхенян илтимос қилса, Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга коронавирусга қарши вакциналарни гуманитар тарзда етказиб бериш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.