Қора денгизда Россия НАТО билан учрашди

Россия ҳарбий кемалари Қора денгизда ҳарбий тайёргарлик машқларини жонли равишда ўтказдилар, дея баёнот бермоқда мамлакат Қора денгиз флоти. Украина ҳам НАТО билан биргаликда денгиз ҳудудида ҳудди шундай ҳарбий машғулотлар ўтказган.

Украина ва АҚШ бошчилигидаги Sea Breeze машғулотлари, Россия Қрим яқинида, ўтган ҳафта Англия ҳарбий кемасини ҳудудий сувлардан чиқариб юбориш учун огоҳлантирувчи ўқ очганидан ва натижада НАТО ва Москва ўртасидаги зиддиятлар авж олганидан сўнг бошланди.

Лондон Россиянинг 2014 йилда Украинадан тортиб олиб, ўзига қўшиб олган яриморол яқинидаги воқеа юзасидан берган ҳисоботини тан олмаслигини айтди.

Москва Sea Breeze машқлари бошланишидан олдин бекор қилинишини талаб қилган эди ва Россия мудофаа вазирлиги, агар керак бўлса, миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга мажбур бўлишларини билдирганди.

Машғулотлар Россия Қримда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини синовдан ўтказгандан икки кун кейин амалга оширила бошланди.

Sea Breeze 2021 икки ҳафта давом этади ва унда НАТО ва бошқа иттифоқчиларнинг 5000 га яқин ҳарбий хизматчилари ҳамда 30 га яқин ҳарбий кемалари ва 40 та ҳарбий самолётлари қатнашади. Унда АҚШнинг USS Ross ракета эсминетси ва АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ҳам иштирок этади.