Қўшма Штатлар Буюк Британияда Россия ва Хитойнинг космосдаги фаолиятини кузатиш учун база қуради

Sky News хабар беришича, Қўшма Штатлар Буюк Британия ҳудудида бошқа вазифалар қатори Россия ва Хитойнинг сунъий йўлдошларини кузатиб борадиган разведка базасини яратмоқчи.

Шанба куни каналнинг веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, базада ишлатиладиган радар технологияси 36000 км гача бўлган масофада футбол тўпи ўлчамидаги объектни аниқлашга имкон беради, бу эса уни тўқнашув содир бўлганда сунъий йўлдошни ўчириб қўйиши мумкин бўлган космик қолдиқларини қидириб топишга имкон беради.

АҚШ космик кучларининг бир қатор расмийлари бутун дунё бўйлаб учта радар базасини, шу жумладан, Шотландияда ёки Англиянинг жанубий қисмида, шунингдек Техасда, АҚШнинг жанубий қисмида ва Австралияда қуриш режалари борлигини айтишди. Биринчи иншоот 2025 йилгача ишга туширилиши кутилмоқда.