Қўшма Штатларда коронавирусга чалиниш кунлик даражаси 3 ҳафта ичида икки марта ошди

Американинг “Жонс Хопкинс университети” маълумотлари шуни кўрсатдики, сўнгги 3 ҳафта ичида Қўшма Штатларда “Ковид-19” вирусини юқтиришнинг кунлик кўрсаткичи ошган.

Федерал ва маҳаллий ҳокимият идоралари маълумотларига асосланган университет маълумотларига кўра, мамлакатда коронавиру билан касалланишнинг кунлик даражаси уч ҳафта олдин 11 300 бўлган, бу ҳозир 23,600 ҳолатга етган.

АҚШнинг Мейн ва Жанубий Дакотадан ташқари барча штатлари сўнгги икки ҳафта ичида юқтириш ҳолатлари кўпайганлигини эълон қилишди.

Америка оммавий ахборот воситалари юқиш кўрсаткичининг ошиши аҳолининг эмланиш даражаси паст бўлган штатларда қайд этилганлигини таъкидладилар.

Шунга қарамай, кунлик юқтиришлар сони қишдаги даражадан анча паст, бу кўрсаткич баъзан 260 мингга етган.

Кунлик ўлим сони 260 тадан кам бўлиб қолмоқда, энг юқори кузатилган ўлим кўрсаткичи 3400 ҳолатга етган. Бу вирусга қарши эмлашларнинг юқори самарадорлигидан далолат беради.

Қўшма Штатлар коронавирусни юқтиришлар сони бўйича дунёдаги биринчи бўлиб, у ерда 33,9 миллион ҳолат қайд этилган. Шунингдек ўлим даражаси бўйича ҳам 607 минг ҳолат билан биринчи ўринда туради.