Relativity Space ўз ҳудудини кенгайтирмоқда

Ракеталарни 3D принтерда босиб чиқариш ғоясини илгари сураётган Relativity Space компанияси Калифорниянинг Лонг Бич шаҳридаги собиқ Boeing иншооти ўрнида иккинчи заводни мавжуд ўз ҳудудига қўшиб олмоқда.  Компания ўз штаб-квартирасини шу ерга кўчириб ўтади. Relativity Space фаолияти тўлиқ қайта ишлатилиши мумкин бўлган ракеталарни ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Сўнгги саккиз ой ичида қарийб 1,2 миллиард долларлик сармояни жалб қила олган компания жорий йилнинг ёз фаслида янги иншоотни қайта жиҳозлаш ва қуриш ишларини бошламоқчи ҳамда 2022 йилнинг январида бу ерга тўлиқ кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Собиқ Boeing С-17 самолётларини ишлаб чиқариш заводи ҳисобланган ушбу ҳудуд 300 000 квадрат метрдан ошиқроқ бўлган майдонни эгаллаган.

3D босма ракеталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган компания расмий вакилларининг сўзларига кўра, ракета қуриш жараёнида минглаб қисмлар камроқ ишлатилади ва соддалаштирилган таъминот занжири туфайли битта ракета 60 кундан кам вақт ичида қуриб битказилади.

Корхона аллақачон Terran R ракетасининг дастлабки қисмларини қуришни бошлаб юборган. Relativity Space компаниясида ҳозирда 400 нафардан ортиқ ходим меҳнат фаолияти билан банд ва йил охиригача яна 200 нафардан ортиқ ходим иш билан таъминланиши кутилмоқда.