Сайёҳ йўловчилар эвакуация эшигини очвордилар

Россия пойтахти Москвадан Анталияга учиш учун парвозга шайланаётган учоқдаги йўловчилар эвакуацион эшикни очиб ташладилар.

Rossiya Airlinesга оид 5625-рақамли учоқдаги кондиционерларнинг техник носозлиги туфайли иссиқда безовта бўлган йўловчилар эвакуация эшигини очиш орқали ўзларича муаммони ҳал қилмоқчи бўлдилар. Натижада учоқнинг эвакуацион жиҳозлари фаол ҳолатга келди.

Йўловчилар орасида ваҳима ва ур-йиқит бошланди, учоқ экипажи ҳаммани ташқарига чиқарди.

Авиакомпаниянинг берган баёнотида йўловчиларнинг Анталияга бошқа бир учоқда, 4 соатга кечикиб кетганликларини билдирди. Воқеа юзасидан суриштирув бошланганлиги ва йўловчиларнинг зарарларини қопланиши қўшимча қилинди.