Сидней университети халқаро стипендия дастури

Австралияда жойлашган Сидней университетининг 2022 ўқув йили халқаро стипендия дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Сидней университети 1850 йилда ташкил топган. Университет World University Rankings халқаро рейтингида 25 ўринга муносиб кўрилган.

Сидней Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Сидней университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 30 сентябрь.