Цинхуа университети Шварцман грант дастури

Цинхуа Университети Шварцман халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Ариза тўлови мавжуд эмас. Ариза бериш учун IELTS тести натижалари ҳам талаб этилмайди.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида дунё ОТМлари орасида 16 ўринга муносиб кўрилган.

Цинхуа университети Шварцман грант дастури тафсилотлари:

Университет: Цинхуа Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Хитой;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 21 сентябрь.