Сребреницанинг яна 19 нафар қурбони тупроққа берилади

II-жаҳон урушидан кейин содир бўлган энг буюк инсоний фожиа ва қатлиом сифатида тан олинадиган Сребреница воқеаларига бугун, 11-июль куни 26 йил тўлмоқда.

Босниянинг Поточари қабристонида шахси ниҳоят аниқланган яна 19 кишининг жасади тупроққа берилади. Улар орасида 19-ёшида қатл қилинган Эснаф Халилович ҳам бор.

1995 йил 11-июль куни серб қўшинлари БМТ назоратида бўлган Сребреница анклав ҳудудини қўлга олганларидан сўнг хунрезлик бошланган. Натижада ҳисоб-китобларга кўра, 7 мингга яқин  мусулмон бошняклар қурбон бўлган.