Тарихда илк бора Исроиллик БААликка ўз буйрагини бермоқчи

Исроиллик Шани Марковиц Маштар исмли 39 яшар аёл тарихда биринчи бор БААлик беморга ўз буйрагини бермоқчи. Бу имконият органлар трансплантацияси билан алмашув бўйича янги дастур туфайли амалга оширилади.

Мазкур дастур доирасида Исроиллик бемор ҳам БААлик донордан орган қабул қилиб олади.

Исроил миллий трансплантология марказининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда ҳам катталар, ҳам болалардан иборат бўлган 1000 кишилик гуруҳ орган трансплантациясини кутиб яшамоқда. Улардан 700 нафарига бўйрак, 150 нафарига ўпка ва 70 нафарига юрак трансплантацияси лозим.

Мутахассисларнинг фикрича, дунёда ҳар 10 инсондан бири ўпка хасталигига дучор бўлган, 10 нафар бемордан 9 киши эса бемор эканлигини билмайди ҳам.

Охирги йилларда Форс кўрфази мамалакатларида диабет ва гипертония касалликларининг ошиши оқибатида бўйрак билан боғлиқ хасталиклар сони ҳам ортиб бормоқда.

Июнь ойида БАА ва Исроил ўртасида медицина соҳасида тарихий шартнома имзоланди. Унинг доирасида икки мамлакат мутахассислари ўз соҳалари бўйича турли учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.