Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШда Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди

Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

Давлат котиби Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдирган ва бу йил икки мамлакат дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги нишонлаётганини алоҳида таъкидлаган. Котиб Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократияни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашини билдирган. Блинкен шунингдек, икки мамлакатнинг C5+1 минтақавий дипломатик платформасидаги фаол ҳамкорлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Блинкен Ташқи ишлар вазирига Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишни қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган ва мазкур мамлакат билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликка бераётган эътиборини алоҳида таъкидлаган.