Телефонга чалғиб, болаларни уриб юборди

16-июль куни Москванинг Авиаторлар кўчасида мудҳиш фалокат содир бўлди. Mazda русумли автомобиль бошқараётган 18 яшар талаба қиз пиёдалар ўтиш йўлагида 3 нафар болани уриб юборди.

Қиз полицияга берган кўрсатмасида телефонига чалғиб қолганлиги туфайли болаларни кўрмай қолганини айтган. У болаларнинг онаси ва бувисини ҳам туртиб юборган, аммо уларга жиддий жароҳат етказмаган. Машина эса унинг онасига тегишли бўлиб чиққан.

Уриб юборилган болаларнинг аҳволини шифокорлар ўта оғир деб баҳолашмоқда. 5 яшар боланинг бош суягини асоси синган бўлиб, у комада ётибди. 4 яшар укаси эса бош мия жароҳати ва мия чайқалиши бўлган, бундан ташқари, оёғи синган. Уларнинг 9 ойлик синглиси эса ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши бўлган. Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.