TikTok базасидан аккаунтлар олиб ташланди

Чоршанба куни TikTok 2021 йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, 13 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тегишли бўлиши мумкинлиги учун 7 миллиондан ортиқ аккаунтни базадан олиб ташлаган.

Хабар беришларича, TikTok нинг АҚШдаги кунлик фаол фойдаланувчиларининг учдан бир қисмига яқини 14 ёшгача бўлган ёшлар ва ўспиринлар тўғри келади.

TikTok дан фойдаланиш учун минимал ёш чегараси 13 ёш ҳисобланади. Агар 13 ёшгача бўлган фойдаланувчилар TikTok иловасидан фойдаланаётган бўлсалар ёки ёшини тўғри кўрсатмасдан анкетани жойлаштирсалар, улар ҳам албатта ўчириб юборилади.

TikTok, шунингдек, белгиланган стандарт қоидаларни бузганлиги учун 11 миллиондан ортиқ аккаунтларни ҳам ўчириб юборган.