Tour de France иштирокчилари “йиқилиб тушди”

Tour de France дунёдаги энг йирик ва таниқли спорт тадбирларидан бири ҳисобланади. Тадбирнинг бошланишида содир бўлган хавотирли тўқнашувлардан сўнг, сешанба куни велопойгачилар йўлдаги хавфли шароитларга қарши норозилик билдирдилар.

Воқеа шанба куни бўлиб ўтди. Тўқнашув натижасида 21 нафардан ортиқ пойгачи жароҳат олди. Томошабинлардан бири қўлидаги ёзувли белги билан тор йўлакка беихтиёр чиқиб юборди. Бунинг натижасида бир пойгачи мувозанатни йўқотиб йиқилиб тушди. Пойгачилар унинг ортидан тартибсиз равишда тўп-тўп бўлиб йиқилишни бошладилар. Шикастланган велосипедчилардан бири тадбирни бутунлай тарк этишга мажбур бўлди.

Tour de France директори ўринбосари Пьер Ив Тултнинг айтишича, ташкилот аварияга беихтиёр сабаб бўлган аёлни судга берган. Лекин, аёл воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинроқ аёл ҳисбга олинган.

Бу йилги мусобақа доирасида Франциянинг шимолидаги Брест шаҳридан Парижгача бўлган 2121 миль (3414 километр) масофани 21 кун давомида босиб ўтиш кўзда тутилган эди. 1-куни спортчилар Брестдан Ландернега (123 миль (198 километр) қараб йўлга чиқдилар.

Пойга ўрталарида фалокат юз берди. Йўл четида турган бир аёл ўзининг ёзувли белгисини намойиш қилмоқчи бўлиб трек ўртасига чиқиб олди. У ортидан келаётган велосипедчиларни сезмади. Аёлнинг картон белгиси германиялик пойгачи Тони Мартинни мувозанатдан чиқариб, йиқитиб юборди. Велосипедчилар тор йўлакда зич ҳолатда келаётганлари сабабли, бу уларнинг қулаб тушишлари учун етарли бўлди. Томошабиннинг белгисида: “Олға, бобо ва буви!” деб ёзилган эди.