Трамп Мексика билан чегарага ташриф буюриб, Байденнинг иммиграция сиёсатини қоралайди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Мексика билан чегарага ташриф буюриб, Жо Байденнинг сиёсатини АҚШ тарихидаги “энг ёмон иммиграцион инқироз” деб қоралади.

Трамп Оқ уйни тарк этганидан кейин жанубий чегарага биринчи ташрифини эълон қилди ва у ердаги ҳолатни ҳалокатли ва табиий офат зонаси деб таърифлади.

Техас губернатори Грег Аббот ва республикачилар делегацияси Трамп билан учрашади. Кейин Трамп Америка Қўшма Штатлари ва Мексика ўртасидаги девор олдига ташриф буюради.