Тунис АҚШдан бир миллион литр кислород олди

Душанба куни кечқурун Тунис ҳарбий самолёти Туниснинг Карфаген халқаро аеропортига келиб қўнди, унга Америка Қўшма Штатлари томонидан хайрия қилинган, бир миллион литр кислород бўлган 310 баллон юкланган.

Тунис армияси ушбу баллонларни мамлакатнинг турли минтақаларидаги бир нечта тиббиёт муассасаларига тарқатади ва корона пандемиясига қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшади.

Тунис раҳбарияти Америка Қўшма Штатларига ушбу муҳим бирдамлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги тарихий дўстлик муносабатларининг мустаҳкамлигини акс эттиради.