“Тузли сув” да ҳаракатланувчи автомобиль

NanoFlowcell компанияси ёқилғи сифатида тузли сувдан фойдаланадиган дунёдаги биринчи электр автомобилининг тажриба намунасини ишлаб чиқди.

Quant e-Sportlimousine автомобили Германияда йўлларда ҳаракатланиши мумкин ва NanoFlowcell компанияси аллақачон тегишли рухсатномани олган ва кенг кўламли йўл синовларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Автомобили соатига 100 км тезликка 2,8 сонияда эриша олади. Бир марталик “тузли сув” ёқилғиси билан автомобиль 600 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

“Тузли сув” деганда денгиз ёки океандан олинадиган сувни тушунмаслигимиз керак. Автомобилнинг махсус реакторида электролитлар сифатида хизмат қилувчи турли металларнинг икки хил эритмаси тайёрланади. Улар алоҳида ёнилғи элеметлари билан бирлаштирилади. Махсус кимёвий реакциялар натижасида электр токи ҳосил бўлиб, двигатель автомобилни ҳаракатга келтиради.

Электрокимёвий технологиялар ва ёқилғи элементлари NanoFlowcell ва Bosch Engineering мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.