Усмонлилар Япония императорига совға қилган робот

Усмонли муҳандислар 19 асрнинг охири, 1880 йилда “Аломат” деб номланган роботни яратишга муваффақ бўлишган. Ушбу робот япон императорига совға сифатида берилган. “Аломат” вақтни ҳисоблай олар ва ибодат вақти келганида азон чақириғига ўхшаш товушларни чиқарарди. Бундан ташқари, у бир неча метр масофани мустақил босиб ўта олган. Роботни қайта қувватлантириш мумкин бўлган. Ўша пайтда Японияда роботлар ҳақида тасаввур ҳам қилиша олмаган.

Ушбу маълумотни ўқигандан кейин, Усмонлиларнинг бундай ихтироларга қандай эга бўлиши мумкинлиги кўпчиликни ажаблантириши мумкин, аммо 1130 йилда туғилган Бадиуз Замон Ал Жазарий томонидан ихтиро қилинган “механик бола” ўқувчини янада ҳайратга солиши турган гап. У Аббосийлар халифаси учун бир қўлида сув идиши, бошқа бирида эса сочиқ ушлаб турган ва бошидаги салла ичида қуш турган бола кўринишида робот ихтиро қилишга муваффақ бўлган. Намоз вақтида қуш сайрашни бошлаган, кейин хизматкор бола халифага яқинлашиб, сувни идишга маълум миқдорда қуйиб берган. Халифа ювиниб олгач унга сочиқни берган. Шундан кейин робот-бола ўз ўрнига қайтган.

Ўша вақтда бундай кашфиётни қандай амалга оширишган, ахир? Ҳа, биз мусулмонлар дунёга тақдим қилган кўплаб янгиликлардан бехабармиз. Усмонлиларга келсак, Буюк Британия бошчилигидаги Ғарб, Султон Абдулҳамид II га қарши отланиб, Ислом ва араб дунёсини ўзларига бўйсундириш учун усмонлиларни тамаддун йўлидан чалғитган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.