Токио 2020: Ўзбекистон биринчи олтинни ютди

Эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасида бокс бўйича 1/16 финал жанггида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшод Рўзметов ирландиялик рақиби Эммет Бреннанни 5:0 ҳисобида енгди ва навбатдаги босқичга йўл олди. 63 кг вазн тоифасида 1/16 босқичда иштирок этган ватандошимиз Элнур Абдураимов моғулистонлик рақибига қарши рингга кўтарилди. Жангда Элнур ғалаба қозониб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Оғир атлетика йўналишида Адҳам Эргашев 67 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида иштирок этди ва 139 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундириб, 7 ўринни эгаллади.

Афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина саралаш баҳсидаги иштирокини якунлади. Афсуски Оксана ҳакамлар томонидан 14.166 баллга лойиқ кўрилди ва 11 ўринни эгаллади. Шу билан Оксана катта спортдаги ўз фаолиятини якунлади. Бутун арена Чусовитинани қарсаклар остида кузатиб қўйди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган велоспортчи Олга Забелинская 137 км масофани 3 соат 54 дақиқа 31 сонияда босиб ўтиб, 9 ўринни эгаллади. Афсуски Олга медалларга даъвогарлик қила олмади.

Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича финал жангини ўтказди. 19 ёшли спортчимиз Буюк Британиялик тажрибали Бредли Синденни мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди. Ундан олдин Улуғбек ярим финал жангида ҳам ғалаб қозониб, Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси Неджат Хусични мағлубиятга учратганди.

sports.uz