Вулверхэмптон университети халқаро грант дастури

Буюк Британияда жойлашган Вулверхэмптон университетининг халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплаб беради. Университет 20 та грантлар тақди қилади.

Вулверхэмптон университети 1992 йилда ташкил топган.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида дунё университетлари орасида 1973 ўринга, маҳаллий университетлар орасида эса 94 ўринга муносиб кўрилган.

Вулверхэмптон университети гранти тафсилотлари:

Университет: Вулверхэмптон университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Буюк Британия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 31 июль.