“Хитой шифокорлари” фильми кинотеатрларни забт қилмоқда

Хитойлик киноижодкорларнинг маҳсули бўлган “Хитойлик шифокорлар” фильми ўтган шанба куни мамлакатлардаги кинотеатрларда энг юқори поғонани эгаллади.  Бу ҳақда China Movie Data Information Network сайти хабар қилади.

Фильм коронавирус эпидемиясига қарши Ухань вилоятида кураш олиб борган шифокорларга бағишланган. У ҳужжатли материалларга асосланиб суратга олинди.

Намойишнинг иккинчи кунидаёқ фильмдан тушган даромад тахминан 18,39 млн долларни ташкил қилди.