Хитойда меҳмонхона биноси қулади

Душанба 12-июль куни Хитойнинг шарқий вилоятларидан бири Цзянсудаги Сучжоу шаҳрида меҳмонхона биноси қулаб тушди.

Фалокат натижасида 1 киши ҳалок бўлди ва 10 киши бедарак йўқолди.

Хитой Марказий телевидениесининг берган хабарига кўра “Сыцзи Кайюань”  меҳмонхонаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.

Маҳаллий вақт билан соат 18.40 да  қутқарувчилар вайроналар остидан 8 кишини чиқариб олдилар. Улардан бири ҳалок бўлди, 4 кишининг ҳоли ўрта даражада, 3 киши эса муолажа қилинмоқда.

Бино қулаган пайтда ичида қанча киши бўлганлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.