Японияда янги термоэлектрик генератор ишлаб чиқарилди

Япония миллий материалшунослик институти муҳандислари ҳарорат градиенти (бир нуқта ёки макондан иккинчисига ўтишда кузатиладиган хусусият: масалан, ҳарорат ёки босим) катталигининг ошиши ёки камайиши орқали электр токини ишлаб чиқарадиган янги турдаги термоэлектрик генераторни ишлаб чиқдилар. Иссиқликни Қуёшдан бир юзада сўриб олиш ва уни бошқа юзага ўтказиб юбориш орқали қурилма тўхтовсиз кечаю-кундузи электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин.

Физиканинг асосий принципи шундаки, иссиқлик иссиқ жисмлардан нисбатан совуқроқ жисм ва юзаларга кўчиб ўтади. Термоэлектрик генераторларда ўрнатилган қатламлар юзалари орасидаги ҳарорат градиенти электронларни иссиқ муҳитдан совуқ муҳит томон ҳаракат қилишига мажбур қилади ва электр токини ҳосил қилади. Жараён Зеебек эффекти деб аталади.

Янги дизайн тўрт қатламли юзадан иборат ва уларнинг ҳар бири муҳим ишни бажаради. Икки юқори қатлам шаффоф бўлиб, қуёш нурини уни сўриб оладиган иккита пастки қатламга ўтишига имкон беради. Натижада, юқори қатлам совуқ ҳолда қолиб, пастки қатлам исишни бошлайди ва ўртадаги икки қатлам ҳарорат градиенти оқибатида электр энергиясини ишлаб чиқаради.