Японияда янги тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда

Шанба куни Япониянинг марказий қисмида жойлашган Атами шаҳрида кучли ёмғирлар таъсирида юз берган кўчкилар натижасида камида икки киши вафот этди.

Инқирозга қарши курашиш учун фавқулодда ишчи гуруҳини чақирган Бош вазир Ёшиҳиде Суга, зарар кўрган ҳудудлардаги одамлардан ҳушёр туришларини сўради.

Тошқинлар табиий офатларни, жумладан зилзилалар, вулқонлар ва цунамилар ҳақида огоҳлантирувчи белгилардир.

NHK телеканали берган хабарда, Токионинг жануби-ғарби, 90 км узоқликда жойлашган Атами шаҳрида икки киши юрак хуружи берган ҳолатда топилгани ва касалхонага етказилганлиги ҳақида айтилмоқда.

Телеканалда сув шаҳарни лой ва чиқиндилар билан тўлдириб ташлагани сабабли қулаган ва сув остида қолган уйларнинг тасвирлари намойиш этилди.

Япония ҳарбий кучлари шошилинч равишда қутқарувчилар гуруҳини шакллантирган ва табиий офат юз берган ҳудуддан 80 нафарга яқин одамларни эвакуация қилган.

“Ҳудудда 2830 та хўжалик электр таъминотисиз қолган”, – дейилади Токио электр тармоқлари ташкилотининг хабарида.