Ёғин-сочин туфайли йўллар беркитилди

Франциянинг шимоли-шарқида жойлашган Лорейн минтақасидаги Вогес шаҳрида шиддатли дўл ва қор ёғди. Шиддатли ёғин-сочин туфайли шаҳардаги йўлларда автомобиллар тирбандлиги ҳосил бўлди.

Пломбере-ле-Банс шаҳри аҳолиси қорни тозалаш учун белкураклар ва тракторлар билан йўлларга чиқишди, ўт ўчирувчилар эса қор курайдиган махсус машиналарда етиб келишди. Валд-Ажол шаҳри ва унинг атрофларида эса қор туфайли дарахтлар уйларнинг устига қулаб тушди, натижада 300 та хонадон электрик энергиясисиз қолди.