123 ёшли тунислик аёл коронавирусга қарши эмланди

Тунис маҳаллий хабарларида айтилишича, 123 ёшли аёл фуқаро коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини якшанба куни расмийлар томонидан ажратилган эмлаш очиқ кунида олган.

Умму Ҳони исмли кекса аёл Британиянинг “АстраЗенека” вакцинасининг биринчи дозасини Қайравон вилоятининг Сабиха шаҳридаги эмлаш марказида олганини хабар қилинди.

Умму Ҳони шу ойнинг 29 кунига режалаштирилган эмлашнинг иккинчи дозасини олиш учун уч ҳафта кутиши керак.

Тунис маъмурияти октябрь ойининг ўрталарига қадар аҳолининг энг кўп сонини вирусга қарши эмлаш мақсадида 40 ёшдан ошганларни эмлаш учун очиқ эшиклар куни белгилаган.