АҚШ: “Дикси” ёнғини Калифорния тарихидаги иккинчи йирик ёнғин бўлди

АҚШ расмийлари Калифорния шимолида содир бўлган ўрмон ёнғинлари тарихий олтин қазиб олувчи шаҳарни вайрон қилганидан бир неча кун ўтиб штат тарихидаги иккинчи йирик ёнғин бўлганини эълон қилишди.

Штат ўт ўчирувчиларининг сўзларига кўра, “Дикси” ёнғини тахминан 463,000 гектарга кенгайган ва унинг 21 фоизи ўчирилган.

Штатда ёнган майдонлар Хюстон шаҳридан катта.

Бу ёнғин 2020 йил август ойида содир бўлган ва бир миллион гектардан зиёд майдонни вайрон қилган йирик ёнғиндан кейин штатдаги иккинчи йирик ёнғин ҳисобланмоқда.

Ўрмон ёнғинлари одамларнинг ўлимига олиб келмади.

Расмийларнинг айтишича, ёнғин 14000 га яқин биноларга таҳдид солмоқда ва 400 дан ортиқ биноларни, шу жумладан Сакраментодан 160 мил шимолда жойлашган эски кончилик шаҳри Гринвилнинг марказини вайрон қилган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда, аммо Pacific Gas & Electric компанияси таъкидлашича, бунга электр тармоқларининг бирида дарахт қулаши сабаб бўлган бўлиши мумкин.