АҚШ элчихонаси эвакуация қилиниши мумкин

Politicoнинг хабар беришича, АҚШ ўзининг Афғонистондаги элчилигини эвакуация қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. АҚШ Давлат департаменти ходимларидан бири Қобулдаги элчихонанинг 27-апрельдан бери ишламаётганини тасдиқлади.

АҚШлик экспертларнинг фикрича, Қобул 90 кун ичида Толибон жангариларининг қўлига ўтиши мумкин. Ҳатто, пойтахтни жорий ойда ҳам босиб олишлари мумкиндир.

Охирги бир нечта ҳафта ичида жангарилар бир нечта йирик вилоят марказларини, шу жумладан қўшни давлатлар билан чегарадош пунктларни ҳам босиб олди. Жами бўлиб 9 та вилоят маркази улар назоратига ўтган.