АҚШда энг катта ҳарбий денгиз ва ҳаво-десант машғулотларини бошлади

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари сўнгги 40 йил ичида ўтказилган энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади. Таҳлилчиларнинг фикрича, ўқув машғулотлари Россия ва Хитойга Америка бир вақтнинг ўзида бир неча томонлардан уюштирилган ҳужумларга жавоб бера олиши ҳақидаги хабарни юборади.

6-флот баёнотида айтилишича, кенг кўламли машқлар Совуқ Урушнинг 1980 йилларда бўлгани каби, АҚШнинг Европа-Африка Ҳарбий-денгиз кучлари қатъиятлилиги ва қобилиятини намойиш этади.

Машғулот, шунингдек, ҳарбийлар ўзининг алоқа тизимлари ва логистика тармоқларига ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун узоқ йиллик жанговар доктринасини янгилаган пайтга тўғри келмоқда.

Катта миқёсдаги ушбу машқлар 16 августгача давом этади ва 17 та турли вақт зоналаридаги бўлинмаларни ўз ичига олади ҳамда АҚШнинг тезкор ҳужум стратегиялари ва технологияларини синовдан ўтказади.

Ҳарбий, фуқаролик ва шартнома асосидаги ҳарбий ходимлардан ташқари амалиётда 36 та кема ва 50 дан ортиқ виртуал бўлинмалар иштирок этади, олтита денгиз корпусининг қисмлари, бешта АҚШ флоти ва учта денгиз экспедицион кучлари жалб қилинади.