АҚШда ишсизлик даражаси камайди

Июль ойида АҚШда ишчи ўринларининг ўсиши, оғир меҳнат талаб қиладиган хизматлар соҳасида ишчиларга бўлган талаб ортиб бориши билан йилнинг иккинчи ярмида иқтисодиёт ўзининг кучли суръатларини сақлаб қола олди.

Меҳнат бошқармаси ўзининг бандлик ҳисоботида айтишича, июнь ойида янги иш ўринлари 938000 га ошган бўлса, ўтган июль ойида қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлмаган иш ўринлари 943 000 тага кўтарилди. Рейтерс сўровида қатнашган иқтисодчилар бу кўрсаткич 870 000 тани ташкил этишини башорат қилишган эди.

Мамлакатда ишсизлик даражаси июнь ойида 5.9% дан 5.4% гача камайди.

Меҳнат бозорининг барқарорлиги Федерал Резерв олиб борадиган пул-кредит сиёсатининг навбатдаги қадамларига катта таъсир кўрсатади.

Аммо коронавируснинг Дельта вариантидан келиб чиққан инфекцияларининг кўпайиши иш ўринларининг яратилишига хавф туғдиради.

Ишчиларнинг етишмаслиги оқибатида иш берувчилар рекорд даражадаги 9,2 млн дона иш ўринларини тўлдира олмадилар. Болаларни парвариш қилиш хизмати ходимларининг етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиб қолиш қўрқуви ишчиларни, асосан аёлларни, уйдан чиқмасликларига асосий сабаб бўлди. Шунингдек, пандемия оқибатида кўпчилик эртароқ нафақага чиққан бўлса, айримларнинг карьерасида мартаба ўзгаришлари юз берди.

Ишчилар танқислиги кузда, мактаблар очилганда енгиллашиши кутилмоқда. Бироқ баъзи иқтисодчилар малака талаб қилмайдиган иш ўринлари яратилаётганини ва уларни тўлдириш учун ресурс етарли эмаслигини таъкидламоқдалар.