АҚШнинг Германиядаги икки расмийси сирли “Гавана” синдромини юқтиргани ҳақида хабар берилди

“Wall Street Journal”  газетасининг маълум қилишича, “Германияда икки нафар АҚШ расмийи “Гавана” синдроми деб номланувчи сирли касаллик аломатлари пайдо бўлгандан кейин даволанишни бошлаган.

Яқинда Америка Қўшма Штатлари Президент Жо Байден маъмурияти Вена шаҳрида ишлаган америкалик дипломатлар ва бошқа ҳукумат ходимлари икки йил ичида, 2016 ва 2017 йилларда дуч келган сирли касалликлар борасида қидирув олиб бораётганини маълум қилди.

Сирли “Гавана синдроми”нинг сабаби ҳозирча аниқланмаган, бироқ АҚШ расмийларининг фикрича, бу радио тўлқинлар воситасида атайлаб қилинган ҳужумлар туфайли содир бўлган.