Байден маъмурияти Эронга нисбатан норозилик билдирмоқда

Қўшма Штатлар Уммон соҳилида Исроил нефть танкерига уюштирилган ҳалокатли ҳужум учун Эронни айбдор деб топди ва “яқин орада” бу воқеага нисбатан жавоб реакцияси билдиришга ваъда берди. Бу Вашингтоннинг ядровий битимни тиклаш бўйича музокаралар сусайиши фонида Теҳрон томонидан уюштирилаётган охирги вақтлардаги провокацияларга нисбатан “сабр-тоқатнинг” камайишини кўрсатади.

Бу баёнот сўнгги ҳафталарда Жо Байден маъмуриятининг Эронга қарши қатъий ҳаракатларидаги сўнгги огоҳлантириш сифатида баҳоланмоқда. Теҳрон ядровий битимни қайта тиклаш учун билвосита музокараларни бир ойдан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйган.

Эрон ва Исроил 2019 йилдан бери халқаро сувларда бир-бирларининг кемаларини нишонга олиб келишмоқда. Лекин, пайшанба кунги ҳужум кўлами, айниқса, халқаро ҳамжамият диққатини ўзига тортди. Ҳужум натижасида Буюк Британия ва Руминия фуқароларидан икки киши ҳалок бўлган.

Ҳужумни қоралаш доирасида, жаноб Блинкен, Қўшма Штатлар “минтақадаги ва ундан ташқаридаги ҳукуматлар билан яқин орада жавоб қайтариш тўғрисида” маслаҳатлашишини ваъда қилди.

Axios нинг хабар беришича, Исроил ва Буюк Британия дипломатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эрон масаласида йиғилиш ўтказишга уринишларини билдиришган.