Байденни қўллаб-қувватлаш рейтинги 41% гача тушди

USA Today ва Suffolk университети ўтказган сўров натижаларига кўра, Толибон Афғонистонни қўлга киритгани сабабли АҚШ президенти Жо Байденни қўллаб-қувватлаш 41 фоизга камайган.

Сўров шуни кўрсатдики, сўралганларнинг 55 фоизи Байденнинг ишига қарши, 62 фоизи Байденнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишига рози эмаслигини, 26 фоизи бу чорага рози эканлигини, 12 фоизи эса ҳали бир қарорга келмаганини билдирган.

Респондентларнинг 82 фоизга яқини Афғонистон муаммоси улар учун “ўта муҳим” ёки “бироз” муҳимлигини айтишган.

Байденнинг қўллаб-қувватлаш рейтинги ўтган ҳафтада бир неча бор ўтказилган сўровномаларда 50 фоиздан пастга тушиб кетди.