Дубайдаги “Келажак” музейи дунёдаги энг чиройли музейлар қаторига қўшилди

National Geographic журнали Дубайдаги “Келажак музейини” дунёдаги 14 та энг чиройли музейлардан бири сифатида тан олди ва уни меъморий мўъжиза деб атади. Ҳозирда музейни очишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дубай Келажак Фонди бошқарувчи мудири Муҳаммад Ал-Гергавийнинг таъкидлаганидек, мислсиз дизайн ва энг сўнгги технологиялар туфайли мазкур музей БАА ва бутун олам учун келажакка ҳақиқий дарвозадир.

Музей 3000 кв.м. дан иборат бўлиб, баландлиги 77 метрдир. Олд қисми эса 1700 кв.м. бўлиб, БААлик рассом Маттар бен Лаҳиж томонидан араб хаттотлик санъатининг ажойиб намуналари билан безатилган. Музей лойиҳаси Шон Кейлага оид.

“Келажак музейи” бир нечта қаватлардан иборат бўлиб, улардаги экспозициялар биомуҳандислик, экосистемалар, инновацион технологиялар, соғлиқни сақлаш ва жамиятни ривожлантириш соҳаларига оиддир.

Музейда капсула лифтлар, сенсорли деворлар ва меҳмонларга ёрдам берувчи роботлар бор.