Эфиопияда қўзғолончилар ЮНЕСКО ҳимоясидаги ёдгорликни қўлга киритди

Эфиопияда тиграй қабиласига мансуб сепаратист қўзғолончилар ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатидаги Лалибэла қоя шаҳрини ишғол қилди. Маҳаллий аҳоли зудлик билан шаҳардан чиқиб кетмоқда.

Лалибэлада қояларда ўйиб ишланган ажойиб меъморий ёдгорликлар – XIII асрга оид монолит черковлар мавжуддир. АҚШ давлат департаменти қўзғолончиларни шаҳарнинг маданий меросини сақлаб қолишга чақирмоқда.

“Биз Лалибэланинг босиб олганлиги ҳақидаги хабарларни олдик, қўзғолончиларни шаҳарнинг маданий меросини сақлаб қолишга чақирмоқдамиз”, – деди департамент вакили Нед Прайс. У шунингдек қўзғолончилар сафида ёш болаларнинг ҳам борлигидан хавотир билдирди.

Лалибэла шаҳри Тиграй вилояти билан қўшни бўлган Амхара вилоятида жойлашгандир. Ҳукумат қўшинлари Тиграй маркази-Мэкэле учун бўлган жангларда мағлубиятга учради ва қочишга мажбур бўлди.

Тиграйдаги маҳаллий қабилалар ва Эфиопия марказий ҳукумати ўртасидаги низо 2020 йил ноябрида бошланган бўлиб, урушлар оқибатида 10 мингдан кўп инсонлар қурбон бўлган.