Эрон чегарасидаги афғон вилояти маркази Толибон қўлига ўтди

Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош Нимруз вилоятининг маркази бўлган Заранж шаҳри Толибон жангариларининг ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида шаҳар бутунлай уларнинг қўлига ўтди.

Нимруз вилоят депутати Аҳмад Нурзод жангариларнинг барча ҳукумат биноларини эгалланганлигини ва вилоят марказининг уларга жангсиз таслим бўлганлигини айтди.

Нурзод шунингдек Нимруз аэропортининг ҳам Толибон томонидан эгалланганлигини ва юзлаб оилаларнинг Эрон чегара постига келганини ва қўшни мамлакатга ўтишга ҳаракат қилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Толибон тарафдан берилган баёнотда бутун вилоятнинг улар томонидан ишғол қилинганлиги айтилмоқда.