Франция Кобулдан 180 нафар қочоқни олиб чиқди

Франция фуқаролари ва афғон қочоқларини бортига олган икки учоқ 19-август куни Кобулдан учиб кетди ва улардан бири аллақачон Парижга қўнди.

Мамлакат ҳарбий ишлар бошқармасининг 18-август куни берган маълумотига кўра, Франция халқаро ҳимояга муҳтож Афғонистонликларни эвакуация қилишга давом этади. Учоқлар аллақачон мамлакатдан бир неча юз кишини олиб чиқиб кетган.

Учоқлардан бири- Airbus A310  сешанба куни Шарль-де-Голль аэропортига қўнган бўлиб, унинг бортида Афғонистон ва ҳамкор давлат фуқароларининг 40 нафари, шунингдек БАА да жойлашган ҳарбий базанинг ходимлари бўлган.

Франция айнан БАА орқали инсонларни ўз ҳудудига олиб келмоқда.

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Франция Кобулдан 184 нафар афғон фуқароларини олиб чиқишга муваффақ бўлди.