Жазойир Ал-Арабиянинг аккредитациясини бекор қилди

Жазойир Алоқа Вазирлигининг мазкур воқеа юзасидан берган ёзма баёнотида “Профессионал аҳлоқ қоидаларига амал қилмаганлиги, медиада ёлғон хабарлар тарқатганлиги, манипуляция ишлатганлиги сабабли Ал-Арабия ахборот каналининг аккредитациясининг бекор қилинишига қарор қилинди”, дейилган.

Баёнотда бошқа қўшимча маълумотлар ёритилмаган.

Бундан аввал, 13-июнь куни Жазойир ҳукумати Францияга қарашли Франс 24 телевизион каналининг Жазойирга қарши очиқчасига душманона кайфиятда бўлганлиги, медиада дезинформация ва манипуляциядан фойдаланганлиги туфайли унинг ҳам лицензиясини бекор қилган эди.