КАИСТ Университети халқаро грант дастури

Жанубий Кореяда жойлашган КАИСТ Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Магистратура доирасида ўқиш 2 йил, докторантура бўйича эса 4 йил давом этади.

КАИСТ Университети халқаро грант дастури тафсилотлари:

Университет: КАИСТ Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Жанубий Корея;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 23 Сентябр.