КАУСТдан амалиёт дастури

Халқаро талабалар Саудия Арабистонида жойлашган Қирол Абдулла номидаги фан ва технологиялар университетида 2022 йилда бўлиб ўтадиган амалиёт дастурига ариза беришга таклиф қилинади. Ҳар йили дунё бўйлаб 130 нафар талабалар университетнинг 150 та йўналишида амалиёт ўташ учун сараланиб олинади. Дастурга қатнашиш учун дунёнинг исталган бурчагидан бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олаётган номзодлар мурожаат этишлари мумкин.

Амалиёт уч ойлик ва олти ойлик умумий муддат давомида, раҳбар назорати остида бўлиб ўтади.

Университет 2009 йилда очилган бўлиб, илмий изланиш йўналиши бўйича дунёда 16 ўринга муносиб кўрилган.

КАУСТ амалиёт дастури тафсилотлари:

Университет номи: КАУСТ – Қирол Абдулла номидаги Фан ва Технологиялар университети;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Амалиёт ўталадиган мамлакат: Саудия Арабистони;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: йил давомида қабул қилинади.