Кўринмас мато кашф қилинди

Канаданинг камуфляж ишлаб чиқарувчи компанияси HyperStealthBiotechnology одамларни қуролланмаган кўз ва инфрақизил ҳамда ультрабинафша сканерлар учун кўринмас ҳолга келтира оладиган материални ишлаб чиқариш технологиясини патентлади. Ушбу кашфиёт асосан ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган.

Анъанавий камуфляждан фарқли ўлароқ, бу материалдан фақат ўрмонлар ёки чўллардагина эмас, балки ҳар қандай муҳитда ва куннинг исталган вақтида фойдаланиш мумкин. Бунга лентикуляр линзалар бир тизмада жойлаштирилганлиги имкон беради. Агар бу лентикуляр панелларнинг бир нечтаси бир-бирининг устига тўғри бурчак остида жойлаштирилса, улар нурни ҳар хил бурчакларда синдириб, кўринмас нуқта ҳосил қилади.

Компания бош директори Гай Крамернинг сўзларига кўра, ҳарбий мақсадлардан ташқари бундай панеллар, юқори акс эттириш қобилияти туфайли, қуёш энергиясини янада самарали ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин.