Нью-Йорк губернатори “Генри” бўрони яқинлашгани сабабли фавқулодда ҳолат жорий этди

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо “Генри” бўрони яқинлашаётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди, чунки расмийлар кучли ёмғир, кучли шамол ва электр узилишларидан хавфсирашмоқда.

Губернаторнинг матбуот хизматига кўра, фавқулодда ҳолат эълон қилиниши қатор округларни, шу жумладан, Нью-Йоркни ҳам ўз ичига олади.

Куомо, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байдендан фавқулодда ҳолат эълон қилишини сўради, бу фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига фавқулодда чоралар кўришга, шу жумладан, “Генри” бўрони ўтгандан кейин Ню-Йоркликларга федерал ёрдам кўрсатишга имкон беради.

Куомонинг айтишича, Ню-Йоркликлар илгари об-ҳаво фалокатларидан зарар кўрган, “Биз буни “Сенди” бўрони пайтида бошдан кечирдик ва “Генри” ҳам худди шундай катта бўлиши мумкин”, деди.

Довул якшанба куни тушдан кейин Ню-Йоркка етиб келиши кутилмоқда.